Маттеус "Бавария"нинг камбекига ишонади

Mirjalol Normatov
18 апр 2023
"Бавария"нинг собиқ футболчиси Лотар Маттеус мюнхенликларнинг ЕЧЛ ярим финалига чиқишига ишонишини айтди.

"Баъзида мўъжизалар бўлиб туради, хўш, бу "Альянц Арена"да бўлмаслиги мумкинми? Агарда клубдагилар 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин камбекка ишонаётган бўлса, мен ҳам ишонаман. Футболчи сифатида ҳам бундай ҳолатларга кўп тушиб турганман, жумладан "Бавария"га қарши ўйинларда ҳам. "Интер"да ўйнаб юрганимда Мюнхенда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганмиз ва жавоб ўйинида "Бавария"ни турнирдан чиқариб юборганмиз.

Томас Тухель жамоасида ишлар зўр бўлиши керак: Зоммер доимо тўпни ушлаб олиши, хатто ҳужумчи улгурмаса ҳам бошқа футболчилар голларни қалаштириб ташлаши керак. Тухель ўзининг ақлли суҳбатлари билан жамоага таъсир ўтказа олади. Албатта, у Гвардиоларнинг узоқ йиллик жамоасини ўзининг 3 ҳафталик жамоаси билан мағлуб этиши қийин бўлади.

Ундан ташқари, "Манчестер Сити" ўзининг ёмон кунини ўтказиши керак. Бироқ ҳозирги дахшатли ҳолатида Гвардиола жамоасидан бундай ҳолатни кутиш қийин. Чемпионат, Англия Кубогидаги ўйинлар, "Бавария"нинг 3:0 ҳисобида мағлуб этилиши. Таркибдаги футболчилар бунга йўл қўймайди ҳам", - деди Маттеус.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild