

"Англияда ёшлардан иборат шижоатли жамоа бор. Бироқ улар Россиядаги мундиалнинг фаворити бўла олмайдилар. Кейинги жаҳон чемпионатида эса англияликлар бемалол соврин учун курашишлари аниқ. Чунки, Англиянинг турли ёшдаги термалари жаҳон чемпионига айланишди", - деди Маттеус.
Россиядаги жаҳон чемпионатида Англия термаси Бельгия, Панама ва Тунис термалари билан баҳс олиб боради.



