

"Менимча, Англия Европа чемпионатида ғолибликка даъвогарлар қаторида бўлади. Ёзда бўладиган катта мусобақада 5-6та терма жамоа бош соврин учун кураш олиб боради. Англия терма жамоаси сафида иқтидорли ёшлар мавжуд ва улар бирлашиб кучли жамоага айлана олишади деб ўйлайман. Уларнинг ҳимоя ва ҳужум чизиғи анча кучли. Уларга қарши ўртоқлик ўйини биз учун Европа чемпионати олдидан яхшигина имтиҳон вазифасини бажариб беради", - дейди Матс Хуммельс.



