Матеу Лаос "Эл Класико"ни бошқаради

Alisher
7 апр 2021, 18:01
Ла Лига 30-тур доирасидаги "Реал" - "Барселона" ўйинини ким бошқариши маълум бўлди.

Класикода Матеу Лаос бригадаси ишлайди. Сесар Сото Градо эса видеоассистент ҳаками бўлади.

Дастлаб ҳакамлар қўмитаси ўйинга Рикардо Бенгоэчеа ёки Хосе Мунуэру Монтерони тайинлашмоқчи эди, аммо якунда Лаос танланди.

Ўйин 10 апрелда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca