Аллегри: "Дибала "Ювентус"га келган биринчи йилидаги каби машқ қилмоқда"

Aslanov Jasurbek
21 авг 2021, 22:55
Массимилиано Аллегри Пуало Дибаланинг ҳолати ҳақида гапирди.

Мураббийнинг таъкидлашича футболчи ўз устида қаттиқ ишлаяпти. 

"Дибала "Ювентус"даги биринчи йилидаги каби машқ қилмоқда. У охирги икки йил ўз даражасида ўйнамаганини жуда яхши билади. Характер жихатидан у янги мавсумга қаттиқ тайёрланмоқда. Буни Пауло ҳар бир машғулотда исботламоқда", -деди Массимилиано Аллегри.

Эслатиб ўтамиз, Дибала ўтган мавсум Турин жамоаси таркибида 26та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 3та ассист қайд этганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: TMW