Маскерано Занетти рекордини такрорлади

Aslanov Jasurbek
30 май 2018, 11:14
"Хэбей Чайна Форчун" ҳимоячиси Хавьер Маскерано Аргентина терма жамоасидаги ўйинлари сони бўйича Хавьер Занетти рекордини такрорлади.

Футболчи Гаитига қарши ўртқолик учрашувида иштирок этди. Баҳс 4:0 ҳисобида аргентиналикларнинг ғалабаси билан якунланди. Ушбу ўйин Маскеранонинг миллий жамоа либосидаги 143-учрашуви бўлди. Фаолиятини якунламаган футболчилар орасида унинг энг яқин таъқибчиси Лионель Месси (124та ўйин).

Маскерано 2003 йилда Аргентина терма жамоасида дебют қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru