Маскерано: "Бундай ўйинлар жуда кам бўлади - ҳақиқий спектакль"

Aslanov Jasurbek
12 авг 2015, 11:41
"Барселона" ярим ҳимоячиси Хавьер Маскерано "Севилья"га қарши УЕФА Супрекубоги баҳси (5:4) ҳақида фикр билдирди.

"Бундай ўйинлар жуда кам бўлади. Ҳақиқий спектакль. Ғалабадан хурсандмиз, аммо жамоа баъзи томонларни кучайтириши керак. Жуда кўп хатога йўл қўйдик ва бу "Барселона"га қийинчилик туғдирди. Биз "Севилья" қайтишига имконият бердик.

Индивидуал маҳорат туфайли ғалаба қозондик, жамоалар ўртасидаги фарқ билинди. Педро "Барселона"да қолади деб ўйлайман. У ҳал қилувчи ўйинларнинг футболчиси" - дейди Маскерано.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com