Маскерано: "Барселона"ни тарк этишни режалаштирган эдим, ишонч учун клубга раҳмат"

Aslanov Jasurbek
17 авг 2016, 14:16
"Барселона" ҳимоячиси Хавьер Маскерано ўтган мавсум якунидан сўнг клубни тарк этмоқчи бўлганини айтди.

"Барселона"да мени қадрлашларини доимо ҳис қилардим. Бир жамоада шунча йил ўйнаганингдан сўнг, шу даражада давом этишинг ҳақида ўйлаб қоласан. "Барселона"ни тарк этмоқчи эдим, мухлислар буни билади. Ишонч учун клубга раҳмат. Бу ердагиларнинг фикрича, мен ҳали жамоага фойда келтира оламан" - дейди Маскерано.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca