Машарипов "Шабаб Ал Аҳли" ихтиёрига етиб борди

Narzulla Saydullayev
29 янв 2021
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клубида ижарада ўйнаши ҳақида хабар бергандик.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, бугун 29 январь куни Жалолиддин Машарипов Дубай клуби ихтиёрига етиб борган. Маҳди Али бошчилигидаги "Шабаб Ал Аҳли" эртага, 30 январь куни ўз майдонида "Иттиҳод Калба"ни қабул қилади. Тушунарлики Машарипов мазкур ўйинда майдонга тушмайди. Агар барчаси жойида бўлса ярим ҳимоячи 5 февраль кунги "Ал Айн"га қарши сафардаги ўйинда "Шабаб Ал Аҳли" сафида дебют қилиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Машарипов "Пахтакор"дан Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубига трансфер қилинди. Бироқ Саудия Арабистони клубида легионерлар лимити тўла бўлгани боис ўзбекистонлик футболчи БАА клубига ижарага берилди



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia