

"Машъал" клубига тегишли бўлган ҳужумчи "бургутлар" сафида ижарада ўйнаган эди. Айни пайтда футболчи Бекободнинг "Металлург" клуби йиғинида иштирок этмоқда. Ҳозирча "Машъал" уни ижарага бериш ёки сотиш борасида якуний қарорни қабул қилмаган. Лекин катта эҳтимол билан 2020 йилги мавсумни Убайдуллаев "Металлург"да бошлайди.
Маълумот учун, Шаҳзод Убайдуллаев ўтган мавсум Суперлигада 24та ўйинда майдонга тушган 9та гол уриб ва 1та голли пас берди.




