UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Динамо" - "Нефтчи". Асосий таркиблар эълон қилинди  0 19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  13 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0

“Машъал”да Қўзибоевдан бошқа гол урадиган футболчи йўқми? Янгиликлар

“Машъал”да Қўзибоевдан бошқа гол урадиган футболчи йўқми?

Муборакнинг “Машъал” жамоаси бир йиллик танаффусдан сўнг яна олий лигага қайтди.
Жамоа дастлабки олти тур якунларига кўра, 6 очко жамғариб, 9-ўринда боряпти. “Машъал” бугун ўз майдонида “Олмалиқ”ни қабул қилади. Бунгача эса иккита ўйинни уйда, тўртта баҳсни сафарда ўтказди.

Қизиғи шундаки, “Машъал” сафарда бўлиб ўтган тўртта учрашувнинг бирортасида мағлуб бўлмади: уч дуранг ва бир ғалаба. Лекин уйдаги икки баҳсда ютқазиб қўйди, бунинг устига тўп кирита олмасдан. “Машъал” ҳозирча иккита гол уриб, ўз дарвозасидан тўртта тўп ўтказиб юборди. Мана шу иккита гол ҳам биргина Зоҳир Қўзибоев ҳисобига ёзилди. Касбилик ҳужумчи сафарда “Сўғдиёна” ва “Андижон” дарвозасига биттадан тўп киритди.

Шундай экан, ҳақли савол туғилади: “Машъал”да Зоҳир Қўзибоевдан бошқа гол ура оладиган ҳужумчи йўқми? Агар энди бир-иккита тур ўтганида бу саволни ўртага ташласак ноўрин бўларди, аммо олтита тур кам эмас. Бу “Машъал” 540 дақиқа футбол ўйнади деганидир. Ва бунда бемалол беш-олтита гол урса бўлади. Муборакликлар сафида ҳужумчилар йўқ эмас, бор. Масалан, Мўйдин Мамазулунов, Баҳодир Муртазоев, Ихтиёр Тошпўлатов, Элдор Шомуродов каби ҳужумчилар бор, лекин негадир уларнинг омади келмаяпти.

Мамазулунов шу ҳафта чиққан “Футбол Экспресс” газетасига интервью бериб, тўп кирита олмаётганидан хафалигини айтибди. Эҳтимол, у янги жамоасига ҳали тўлиқ киришиб кетмагандир. Баҳодир Муртазоев кам ўйин амалиётига эга бўляпти, у эндигина иккита учрашувда иштирок этди. Ихтиёр Тошпўлатов эса асосан қанотда тўп тепяпти. Элдор Шомуродовга келадиган бўлсак, 1995 йилда туғилган ҳужумчи ёшлар терма жамоасига мунтазам чақирилмоқда, бироқ “Машъал” устози Александр Хомяков уни кўпроқ ёшлар лигасида майдонга туширяпти.

Шуларни ҳисобга олиб айтадиган бўлсак, ҳозирча ҳужумчилардан фақат Зоҳир Қўзибоев ишончни оқламоқда. Қолган ҳужумчилар бу йилги чемпионатдла қачон гол уришади, буниси ҳали номаълум. Лекин бундан “Машъал” унчалик хафа бўлмаса ҳам бўлади, негаки таққослаш учун “Нефтчи”даги ҳужумчилардан ҳали ҳеч ким гол ургани йўқ. Демак, “Нефтчи” билан солиштирганда “Машъал” бироз енгил аҳволда.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика