"Машъал-W" мавсумни якунлади

Aziz Tukhtamuradov
27 окт 2015, 20:33
Бугун аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Олий лигасида тур баҳслари бўлиб ўтди.

"Машъал-W" сафарда Навоийнинг "Гули"сига қарши ўйин ўтказди ва кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Баҳром Норсафаров жамоаси ушбу натижа билан 2015 йилги аёллар Олий лига чемпионатини якунлади. Бугун бўлиб ўтган 22-тур учрашувида ягона голни Малика Бурхонова киритди.


Аёллар жамоамиз Ўзбекистон чемпионати баҳсларида 22-турдан сўнг 12 жамоа ичида 36 очко тўплаган ҳолда бешинчи поғонани эгаллади.


Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: fcmashal.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›