UZ

Сўнгги янгиликлар

00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  2 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  1 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  5 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  9 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4

"Машъал": Тайёрлов гуруҳлари. Иккинчи давра старт олди Янгиликлар

"Машъал": Тайёрлов гуруҳлари. Иккинчи давра старт олди

Хабарингиз бор, вилоятимизда 1999-2000, 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлардан иборат тайёрлов гуруҳлари ўртасида мамлакат биринчилиги бўлиб ўтмоқда.


Мусобақанинг 6-гуруҳидан жой олган жамоалар  навбатдаги иккинчи давра 5-тур баҳсларини ўтказишди.

1999-2000 йил гуруҳимизга Микола Лапа ва Шерзод Андаeв мураббийлик қилмоқда. Катта ёшдаги гуруҳимиз "Шўртан"га қарши сафар учрашувида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ушбу жамоа айни вақтда 5-турдан сўнг бир ғалаба , икки дуранг ва икки мағлубият қайд этди. Беш очко билан турнир жадвалида "Насаф" ва "Аланга"дан сўнг учинчи поғонада бормоқда.

2001-2002 йил гуруҳига Жонибек Эгамбердиeв ва Икрем Репатов мураббийлик қилиб келмоқда. Кичик ёш гуруҳимиз ҳам сафарда "Шўртан"га қарши майдонга чиқди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳар икки голга Руслан Хожиeв муаллифлик қилди. Ушбу гуруҳи айни вақтда 3 ғалаба, бир дуранг ва бир мағлубият қайд этган ва турнир жадвалида 10 очко билан иккинчи поғонада бормоқда.

Энди ҳар икки жамоа навбатдаги тур ўйинини 11 октябрь куни ўз майдонида "Аланга"га қарши ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика