"Машъал" Суперлигада "Сурхон"ни сўнгги маротаба қачон мағлубиятга учратганди?

Aslanov Jasurbek
30 июл 2021, 14:46
Муборакнинг "Машъал" жамоаси бугун Суперлиганинг 13-турида "Сурхон"га қарши майдонга чиқади.

Гарчи учрашув Қаршидаги "Насаф" уй ўйинларини ўтказадиган "Марказий" ўйингоҳда бўлиб ўтсада номинал мезбон "Машъал" ҳисобланади. Ушбу икки жамоанинг ўзаро ўйинлари тарихига эътибор бера туриб қизиқ статистикага кўзимиз тушди. Муборакликлар сўнгги бор 2004 йилда "Сурхон"дан устун келишган. Тўғри орада узоқ муддат термизликлар элитада иштирок этишмаган. Бироқ статистика шуни кўрсатмоқда. 

2004 йилги мавсумнинг 10 турида "Машъал" 1:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилган. 

Ўтган йили биринчи даврада томонлар 2:2 ҳисобида дурангга имзо чеккан бўлса, иккинчи даврадаги баҳсда "Сурхон" 1:0 натижаси билан ғалабани тантана қилган. Қуйида сўнгги тўртта баҳсдаги 

15.06.2020. 4-тур. "Сурхон" - "Машъал", 2:2

27.09.2020. 17-тур. "Машъал" - "Сурхон", 0:1

12.09.2004. 17-тур. "Сурхон" - "Машъал", 3:1

23.05.2004. 10-тур. "Машъал" - "Сурхон", 1:0

P.S: Юқорида фақат Суперлигадаги натижалар келтирилган

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia