«Машъал» – «Сўғдиёна» учрашувини Шерзод Қосимов бошқариб боради

30 июл 2014, 09:40
Олий лиганинг иккинчи давра учрашувларини бошланишига ҳам қисқа муддат қолди.
"Машъал" дастлабки учрашувни ўз майдонида Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасига қарши ўтказади. 3 август куни бўлиб ўтадиган 14-тур учрашувлари учун ПФЛ ҳакамлар гуруҳини эълон қилди.

Бош ҳакам сифатида тошкентлик , ёш ҳакам Шерзод Қосимов ишлайди. Унга қанотларда навоийлик ҳакамлар ёрдам беради. Ўйин назоратчисини Урганчдан Булат Галеев.

Муборакдаги баҳс ҳакамлари билан танишинг:

Олий Лига, 14-тур учрашуви
3 август, якшанба

«Машъал» (Муборак) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент) , Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

Манба: fcmashal.uz