"Машъал" қизил-сариқ, "Нефтчи" яшил либосда ўйнайди

Narzulla Saydullayev
25 авг 2015
Эртага Муборакда Олий лиганинг 20-туридан ўрин олган "Машъал" - "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади.

Бу ўйинга ҳар икки жамоа яхши кайфиятда етиб келган.  Боиси ҳар икки клуб ўтган турда ғалаба қозонган ва бу ўйин жамаоларнинг турнир жадвалидаги ўрнига таъсир ўтказади.  "Нефтчи"га ғалаба пешқадамлар сафига қайтишини таъминласа,  "Машъал"га ғалаба бир неча поғона юқорилаш имкониятини беради.  Кескин ва муросасиз ўтиши кутилаётган мазкур баҳс эртага 18:00 да Баҳром Вафоев номли стадионда бошланади.  Майдон эгалари бу учрашувда қизил-сариқ,  меҳмонлар эса ўзининг анъанавий яшил либосларида ҳаракат қилади.  Бугун жамоа ёшлари ўйинига эса фарғоналиклар яшил,  майдон эгалари эса оқ либосда майдонга тушади.  Бу учрашув эса 17:00 да бошланади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcmashal.uz