

Учрашувда "Машъал" Шаҳзод Шаймановнинг урган голи туфайли 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Насаф" жамоаси Олий лига ўйинларида сўнгги маротаба Муборакда 2005 йилда ғалаба нашидасини сурган эди. Ўшанда "Насаф"нинг афсонавий ҳужумчиси Зафар Холмуродовнинг дубли "аждарлар"га ҳозирга қадар "Машъал" устидан сафардаги охирги ғалабаси бўлиб турган ютуқни тақдим этганди. Шундан сўнг ушбу жамоаларнинг Муборакдаги ўйинида мезбонлар "Насаф"га имкониятни бой бергани йўқ.
"Насаф" жамоаси 11 йилдан буён Муборакдан 3 очко олишни уддалолмай келмоқда.



