

Мазкур учрашувни Мурод Муҳамедов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб бориши ҳақида маълумот берган эдик. 26 август куни бўлиб ўтадиган бу ўйиннинг бошланиш вақтлари маълум бўлди. Унга кўра эртага бўлиб ўтадиган ёшлар лигаси баҳси 17:00 да старт олади. Асосий таркиб жамоалар ўйини эса марказий майдонда 18:00 да бошланади.
Олий лига
26 август (чоршанба)
«Машъал» (Муборак) – «Нефтчи» (Фарғона) 18:00
Ҳакамлар: М. Муҳамедов (Тошкент вил.), В. Лушин (Гулистон), Н. Рўзимов (Тошкент), О. Тўйчибоев (Тошкент)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).



