

“Газчилар” бугундан бошлаб Ўзбекистон кубоги баҳсларининг навбатдаги босқичи учун машғулотларга киришди, жамоамиз ҳозирда тикланиш машқларини олиб бормоқда. Таркибда йўқотиш йўқ барча футболчиларимиз ушбу баҳсга ҳозирлик кўришмоқда. Жароҳатланган ва сариқ карточка олганлар мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз: “Машъал” Ўзбекистон кубоги ¼ финали дастлабки учрашувни сафарда Самарқанднинг «Динамо» жамоасига қарши майдонга тушади.
Учрашув 30 июнь куни соат 18-15да Самарқанддаги «Динамо» марказий ўйингоҳида бўлиб ўтади.




