UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10Сон Хён Миннинг янги жамоаси маълум  1 09:39Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси Франция клубига ўтди  0 09:08"Бавария" футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  1 08:50Ўртоқлик учрашувлари. Сон Хён Мин "Тоттенхем" мухлислари билан хайрлашди, "Аякс" "Монако" билан дуранг ўйнади, "Порту" эса "Атлетико" устидан ғалаба қозонди  0 08:37"Ал Насср" "Манчестер Сити" футболчисига таклиф билан чиқмоқчи  0 08:06"Реал" футболчисини Бразилия клубига текинга қўйиб юбормоқда  0 07:35МЮ АҚШдаги кичик турнирда ғалаба қозонди  1 07:15"Андижон" ва "Хоразм" учтадан гол уриб ғалаба қозонишди, "Сурхон" — "Қизилқум" баҳсида эса голсиз дуранг қайд этилди  0 01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  2 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  1 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  6 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  2

"Машъал": Ғалаба бой берилди Янгиликлар

"Машъал": Ғалаба бой берилди

Теглар :  МашъалҚизилқум
Бугун Навоийда Олий лиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда "газчилар" ғалабани қўлдан бой берди. Учрашувнинг 7 дақиқасида Мирзоҳид Ғофуровнинг бурчакдан етказиб берган пасидан сўнг Эркинов тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни очди. Кўп ўтмай Жамшид Хасанов яна бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. Биринчи бўлимда яна кўплаб вазиятлар ташкил этилган бўлса ҳам жамоалар бу имкониятдан фойдалана олмади.
 
Иккинчи бўлимни майдон эгалари ҳужумкор бошлади. Бунинг натижасида 50 дақиқада вакилларимиз тезкор қарши ҳужум ташкил этди ва Шодмоновни пасидан сўнг яна бир бор Эркинов ўзини кўрсатди. 65 дақиқа Рустамов қулай вазиятда дарвозани ишғол этди ва ҳисобни қисқартирди. Орадан икки дақиқа ўтиб Равшан Эрматов дарвозамиз томон пенальти белгилади ва бундан Юнусов унумли фойдаланди. Ўйин якунланиши арафасида яна бир бор Эрматов 11 метрлик нуқтани кўрсатди ва яна Юнусов пенальтини аниқ амалга ошириб жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади ва жамоамиз мавсумдаги дастлабки ўйинини мағлубият билан бошлади.

Энди жамоамиз навбатдаги учрашувини 11 март куни ўз майдонида "Металлург"га қарши ўтказади.

Олий лига, 1-тур
Навоий, "Ёшлар" стадиони

«Қизилқум» (Навоий) – «Машъал» (Муборак) 3:2

5 март 2016. Навоий. "Ёшлар” спорт мажмуаси". 17:00
Ҳакамлар:
  Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи:  А. Арутюнов (Тошкент).

Гол: Шаҳбоз Эркинов 8, - 0:1 (Мирзоҳид Ғофуров). Шаҳбоз Эркинов 50, - 0:2 (Аббос Шодмонов). Акмал Рустамов 65, - 1:2. Илҳом Юнусов 69 пенальти, - 2:2 (Акмал Рустамов). Илҳом Юнусов 89 пенальти, - 3:2

«Қизилқум»: 1.Эркин Жабборов, 5.Георгий Квесиешвили, 8.Акмал Рустамов (C), 10.Баҳриддин Ваҳобов, 18.Самандар Шодмонов, 20.Вячеслав Шевченко, 23.Шерали Жўраев, 25.Азизбек Усмонов (14.Файзулла Қамбаров, 77), 27.Илҳом Юнусов, 33.Андрей Деркач (17.Отабек Нарзуллаев, 56), 99.Алишер Юсупов (7.Сарваржон Холматов, 46).
Захира: 22.Артём Макосин, 9.Ғайрат Жумаев, 91.Элёр Акбаров, 98.Бекзод Ғанижонов.

«Машъал»: 30.Ботир Носиров, 5.Ғиёсжон Комилов, 55.Аваз Агалиeв, 2.Искандар Шайқулов, 18.Аббос Шодмонов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 27.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 13.Шаҳзод Шайманов, 90.Зафар Тўраeв (7.Зоҳир Қўзибоeв, 60), 20.Шаҳбоз Эркинов (9.Ҳумоюн Муртозаeв, 74), 10.Жамшид Ҳасанов (25.Ихтиёр Тошпўлатов, 70).
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 6.Сардор Абдураимов, 29.Дилявер Абибуллаeв, 24.Сирожиддин Раҳматуллаeв.

Огоҳлантиришлар:
Зафар Тўраев 21, Акмал Рустамов 44, Зоҳир Қўзибоев 66, Шаҳзод Шайманов 71,

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика