UZ

Сўнгги янгиликлар

15:22Шу кунлар ҳам келди: Англия терма жамоасида "Манчестер Юнайтед" футболчиси йўқ  0 14:55Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ЖЧ-2026 саралашининг 3-тур рамзий жамоасидан жой олди  8 14:31Ўзбекистон бир киши кам Эронни ютолмаган, аммо гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:10Киммих: "Ўйинлар камайса, жароҳатлар ҳам камаяди деб ўйламайман"  0 13:42"Ньюкасл" Франция чемпионати голеадорига қизиқиш билдирмоқда  0 13:13"Жирона" спорт директори "Манчестер Сити" таклифини рад қилди  0 12:47"Мени дарвозабон сифатида муҳокама қилишларини хоҳлайман" — Шенсни  0 12:20Дурангдан қониқмадим  41 12:12БАА терма жамоасида Ўзбекистон билан ўйиндан аввал жиддий йўқотиш бор  8 12:01А Сериянинг сентябрдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 11:36Катанец нега ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи, ярим ҳимоячи ўрнига эса ҳимоячини чақиради?   18 10:48Ди Канио: "Бу иши учун МЮ директорларини қамаб қўйган бўлардим"  4 10:37Про лига. 20-турнинг қолдирилган учрашувини Шавкат Насибуллаев бошқариб боради  0 10:15Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди  34 10:07Гюлер: "Анчелотти билан муаммолар йўқ"  0

"Машъал" футболчиларига олтин медаллар топширилди Янгиликлар

"Машъал" футболчиларига олтин медаллар топширилди

Бугун, 24 декабрь куни Муборак шаҳрида 2013 йил Ўзбекистон биринчилигида чемпионликка эришган "Машъал" клубининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир икки қисмдан иборат бўлди. Дастлаб Муборак шаҳрининг муҳташам кошоналаридан бирида жамоа аъзоларига кичик олтин медалларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Унга бир қатор мартабали кишилар ташриф буюрди. Жумладан Муборак шаҳар ҳокими Аллақулов Панжи Эгамбердиевич, "Машъал" клуби президенти Шамсиев Шермат Жўрақулович, ПФЛ ходими Черников Роман Михайлович "Машъал" клубига аталган медалларни танътанали равишда жамоа аъзоларига топширишди.

Тадбирга 200 дан ортиқ клуб мухлисларининг ҳам қадам ранжида қилгани янада кўрк қўшди. Шунингдек маҳаллий санаткорлардан бири  Абдурашид Ўринов клубга атаб "Машъал" қўшиғини куйлаганда залга тўплаган клубнинг энг содиқ мухлис ва мухлисалари унга жўр бўлишди.
Бундан ташқари қўшни вилоят Бухородан ташриф буюрган Диёр гуруҳи ҳам ўз чиқишлари билан тадбирни янада чиройли ўтишини таъминлаганини ҳам айтиб ўтиш керак.

Тадбирда сўзга чиққан Панжи Аллақулов ва Шермат Шамсиев жамоанинг бу йилги иштироки ва эгаллаган ўрни қониқарли даражада бўлганини аълоҳида таъкидлаб ўтишди. Кейинги мавсмуда ҳам жамоани юқори ўринларда кўришликни бутун Муборак ахли истаётганини қўшимча қилиб ўтишди.

"Машъал" аъзодларидан эса бош мураббий Александр Хомяков билан жамоа етакчиси Дилявер Ваниев сўзга чиқиб мухлисларга, раҳбариятга мавсум давомида ҳар томонлама қизғин қўллаб-қувватлаганликлари учун клубнинг барча ходими номидан ўз миннатдорчиликларини билдиришди.  

Клуб раҳбарияти журналистлар меҳнатини назардан четда қолдирмаганини ҳам аълоҳида айтиб ўтиш керак. Чунки "Машъал" жамоасини мавсум давомида матбуотда кенг ёритилишида фаол бўлган бир қатор ОАВ ходимларига клуб томонидан эсдалик совғалар топширилди. Эътиборлиси улар орасида "championat.asia"нинг икки нафар ходими борлиги сайтимиз ютуғи бўлди. Нарзулла Сайдуллаев, Исломбек Рустамбеков (championat.asia), Азиз Нурий, Зиёдулло Сафаров (voha.uz) ҳамда Зафар Жўраев (Қашқадарё ТВ)га  "Машъал" мураббийилари томонидан совғалар улашилди.  

Тадбирнинг иккинчи қисми эса "Муборак НефтГаз" корхонасига тегишли бўлган тантаналар ўтказиш залида кечди. Унда клуб ишчи ходимлари ва бир қатор меҳмонлар шарафига зиёфат ташкил этилди. Кечани Бухоронинг "Диёр" гуруҳи янада файзли ўтишига ўз хиссасини қўшганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Тақдирлаш маросимининг иккинчи қисмида ҳам клуб раҳбарлари жамоанинг яна олий лигага қайтишида ўз ҳиссасини қўшган барча футболчи ва мураббийларга, шунингдек клубда узоқ йиллардан буён маъмур  сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Асад Раҳимовга бонус сифатида Artel компаниясининг қимматбаҳо телевизорларидан тақдим этди.  

Тадбирга ташриф буюрган Қашқадарё футбол федерацияси вице-президенти Норқул Даминов ҳам сўзга чиқиб "Машъал" клубининг яна кучлилар сафига қайтгани муносабати билан жамоа аъзолари ва мухлисларини самимий муборакбод этди.


Тақдирлаш маросимининг сўнггида 2013 йилги мавсум давомида ўзини кўрсатишга эришган бир қатор футболчилар турли хил номинациялар бўйича тақдирланди. Ҳамда уларга бир миллион сўмлик мукофот пуллари тақдим этилди.

Энг яхши дарвозабон - Санжар Қувватов
Энг яхши ҳимоячи - Мирзоҳид Ғофуров
Энг яхши ярим ҳимоячи - Жамшид Ҳасанов
Энг яхши ҳужумчи - Зохир Қўзибоев
Энг яхши ёш футболчи - Отабек Шукуров
Йил кашфиёти - Элдор Шомуродов
Энг яхши футболчи - Жаҳонгир Абдумўминов

Тадбирнинг тўлиқ фотогалереяси ва батафсил шарҳи эртага сайтимиздан ўрин олади.


Муборак шаҳридан Исломбек Рустамбеков ва Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика