"Машъал" бугун йиғилади ва тайёргарликни бошлайди
19 июл 2013 21:18
Янгиликлар
"Машъал" бугун йиғилади ва тайёргарликни бошлайди
Биринчи лиганинг дастлабки босқичида якка пешқадамликни қўлга олган “Машъал” учун иккинчи босқич янада масъулиятли ҳисобланади.
Чунки бунда олий лига йўлланмаси устида кураш боради. Шу муносабат билан “Машъал” аъзолари иккинчи босқичга жиддий тайёргарлик кўришни мақсад қилиб қўйишган.
“Газчилар” бугун Тошкентда тўпланишади ва кечга яқин пойтахт вилоятининг тоғли ҳудудига йўл олишади. У ерда олти кунлик жисмоний машқлардан сўнг футболчилар тоғдан тушиб, тўғри Янгиерга йўл олишади ва то биринчи лиганинг қолган ўйинлари бошлангунча Янгиерда шуғулланишади.
Бу орада ўртоқлик ўйинлари ўтказиш ҳам кун тартибидан ўрин олган. Хусусан, 27 июль куни “Навбаҳор” ва 2 августда “Қизилқум” билан. Ҳозирча “Машъал” сафини ҳеч ким тарк этгани йўқ. Янгилардан фақат Ойбек Полвонов (“Аланга”) келиб қўшилди, холос.

Фикрлар