Масала ҳал! Сурия пешқадам сифатида ҳал қилувчи босқичга чиқди

Mirjalol Normatov
7 июн 2021, 22:26
ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқичи доирасидаги бир неча ўйинлар якунига етди.

E гуруҳида Ҳиндистон Бангладешни мағлуб қилди. Аммо икки терма ҳам имкониятларни йўқотиб бўлган.

Бангладеш - Ҳиндистон 0:2

Голлар: Сунил Чхетри (79, 90).

А гуруҳида Сурия термаси масалани узил-кесил ҳал қилди. Терма кутилганидек Гуам термасини мағлуб қилди ва навбатдаги босқичга пешқадам сифатида йўл оладиган бўлди.

Гуам - Сурия 0:3

Голлар: Мардик Мардикиян (6, 9), Маҳмуд ал-Мавас (84).

C гуруҳида эса Ироқ яна пешқадамликка қайтди. Камбожани 4:1 ҳисобида мағлуб қилган Сречко Катанец шогирдлари пешқадамликни сақлаб қолиш учун курашни давом эттиради.

Ироқ - Камбожа 4:1

Голлар: Моҳанад Али (1), Башар Резан (23), Али Аднан (27-пен), Сафо Ҳади (90+4) - Соэй Висал (55).

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia