

Биз беллашувдан олдин меҳмонлар аъзоси Маъруф Аҳмаджоновнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Бу рақибга қарши ўйинлар ҳар доим қийин бўлган. Сўнгги уч йилдаги учрашувларда ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсак-да, ютқазиб қўйганмиз. Балки бу ўша беллашувларда гол урганимиздан кейин хотиржамликка берилганимиз билан боғлиқдир?
Рақибда жамоавий ўйин яхши шаклланган. Футболчилар майдоннинг ҳар бир қарич ери учун астойдил курашишади. Шунинг учун ўз майдонидаги беллашувларда ғалаба қозонишади. Ўзбекистон Кубогидаги мағлубиятдан кейин ўзимизга керакли хулосаларни чиқариб олдик. Машғулотларда ҳам тактик тарафдан, ҳам жисмоний тарафдан яхши тайёрландик. Фикримча, жамоамиз ҳозир яхши ҳолатда", - дейди Аҳмаджонов.


