

"Манчестер"даги ўтган мавсумим ҳақида унутишни истайман. Лекин, мен ўша-ўша ўйинчи бўлиб қолганман.
Мен Манчестерга бир йил аввал ўтган эдим. Бу вақт ичида бир қанча воқеалар бўлиб ўтди. Ёқимсиз вазиятлар, жароҳат...
Жамоамиз ўзига мос бўлмаган ўринни эгаллади. Эндиликда бизда янги бош мураббий бор. Энди нима бўларкин, кўрамиз. "Манчестер"дан кетишни истамайман. Бу ерда бахтлиман", - дейди Феллайни.
Аввалроқ, МЮ футболчини 15 миллион еврога сотишга тайёрлигини билдирган эди.


