
"Агар Оспина бўлмаганида, ўйин пенальтилар сериясигача бормас эди. Жамоамиз мағлуб бўлганида адолатсизлик бўларди. Бу Аргентина терма жамоасининг Америка Кубогидаги энг яхши ўйини. Шу руҳда давом этишга умид қиламиз, аммо имкониятлардан фойдаланиш керак. Бу бизга етишмаётган ягона камчилик. Пенальтилар сериясидан олдин йигитларга ғалаба қозонишимизни айтдим, чунки Аргенитан ғалабага ҳақли эди" - дейди Мартино.