Мартинес "Бавария"дан кетишга яқин

Alisher
12 май 2020, 18:10
Ярим ҳимоячи Хави Мартинес мавсумлар оралиғида "Бавария"дан кетади.

Мартинес "Бавария"нинг келаси мавсум учун режаларида йўқ ва клуб футболчи борасидаги музокараларни кўриб чиқишга тайёр.

Ўйинчининг клуби билан тузган шартномаси 2021 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган.

Мартинес "Бавария"да 2012 йилдан бери ўйнайди. У Мюнхен клубига "Атлетик"дан 40 миллион евро эвазига ўтганди.

31 ёшли ўйинчи жорий мавсум "қизиллар" сафида 18та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›