Мартин Боаке: "Футболда яхши ўйнаган ва гол урган жамоа ғалаба қозонади"
27 авг 2021 22:20
Янгиликлар
Мартин Боаке: "Футболда яхши ўйнаган ва гол урган жамоа ғалаба қозонади"
Олмалиқнинг АГМК жамоаси Суперлиганинг 16-турида "Пахтакор"га кичик 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ушбу учрашувдан сўнг клубнинг италиялик ҳужумчиси Мартин Боаке фикрларини билдириб ўтди.
"Пахтакор"га қарши қийин ўйин ўтказдик. Ҳеч бўлмаганда дурангга умид қилаётгандик. Лекин кутилмаганда қизил карточка олиб бир киши кам қолдик. Ҳа, биринчи бўлимда Зафар Полвонов билан тандемда ўйнадим. Ҳужум ташкил қилишимиз қийин бўлди. Бунга сабаб "Пахтакор"нинг тактик томондан зич ўйнаганида. Ўйин ҳар доим 50/50 вазиятдан бошланади. Якунда яхши ўйнаган ва гол урган жамоа ғалаба қозонади. Қўлни туширмаймиз. Кейинги баҳслард янада яхшироқ тўп тепишимиз керак. Қолганини вақт кўрсатади",- дейди Боаке.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар