UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  3 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  52 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  8 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  3 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  4 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  4 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  91

Март ойининг "Энг яхши ҳаками" номи кимга насиб этади? Янгиликлар

Март ойининг "Энг яхши ҳаками" номи кимга насиб этади?

Хабарингиз бор, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмидан бошлаб Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳар ой якунларига кўра энг яхши ҳакамни аниқлаб келади.

Бунда ой давомида учрашувларда энг кам хато қилган ҳамда назоратчи томонидан юқори балл олган ҳакамлар номзод сифатида танлаб олинади. Сўнгги мавсум давомида ойнинг энг яхшиларини аниқлашда Марказ ЎзПФЛ мусобақаларини мунтазам кузатиб борадиган нейтрал шахслар рўйхатини тузиб чиқди ҳамда овоз беришда уларнинг ёрдамидан фойдаланиб келди.

Ойнинг энг яхши ҳаками футбол соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, жумладан, шарҳловчи, журналист ва мураббийлар томонидан аниқлаб олиниши режалаштирилган. 

Демак, март ойининг энг яхши ҳаками бўлиш номзодлар билан танишинг:

— Рустам Лутфуллин;
— Ғайрат Жўраев;
— Аскер Нажафалиев.

Қуйида уларнинг ушбу ой давомида бошқарган учрашувлари маълумотлари билан танишишингиз мумкин.

1. Рустам Лутфуллин.
— Суперлига 1-тур: “Бунёдкор” – “Қизилқум” (1:3);
— Суперлига 3-тур: “Локомотив” – “Пахтакор” (3:0);

Шунингдек, у ОКМК – “Андижон”, “Динамо” – “Нефтчи”, “Сурхон” – “Андижон”, “Динамо” – “Металлург”, “Қизилқум” – “Локомотив” баҳсларида VAR ҳаками сифатида ишлаган.

2. Ғайрат Жўраев.
— Суперлига 1-тур: ОКМК – “Андижон” (0:0);
— Суперлига 3-тур: “Нефтчи” – “Металлург” (1:0);
— Про лига 3-тур: “Шўртан” – “Дўстлик” (2:0).

3. Аскер Нажафалиев.
— Суперлига 1-тур: “Сўғдиёна” – “Нефтчи” (1:2);
— Суперлига 3-тур: “Сурхон” – “Андижон” (2:3);

Шунингдек, у “Пахтакор” – “Насаф”, ОКМК – “Динамо”, “Пахтакор” – “Сўғдиёна” учрашувларида VAR ҳаками сифатида ишлаган.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
04 апр 13:54:18
FREND UZBEKISTAN
G'ayrat jo'rayev yoki lutfulin!
-1   
04 апр 13:45:40
Beks0611
Olimpik Neftchi o‘yinida ishlagan hakam zo‘r ishladi. Bitta o‘yinga nisbatan olib qaralsa.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика