

Ярим ҳимоячи Жесси Лингард ва Антони Марсьяль ПСЖга қарши Чемпионлар лигасининг 1/8 финал илк учрашувида (0:2) жароҳат олган эди. Баҳсдан кейин бу икки футболчи 2-3 ҳафта майдонга туша олмаслиги ва "Ливерпуль" билан ўйинни ўтказиб юбориши айтилди.
Аммо, маълумотларга кўра, Лингард ва Марсьяль мерсисайдликларга қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин. Футболчиларнинг даволаниши режадагидан тезроқ давом этяпти ва улар ҳафта охиригача оёққа туришлари кутилмоқда.



