Марсьяль "Манчестер Юнайтед"нинг илк ўйинида майдонга тушмайди
04 авг 2022 19:32
Янгиликлар
Марсьяль "Манчестер Юнайтед"нинг илк ўйинида майдонга тушмайди
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьяль жароҳати сабаб мавсум бошини ўтказиб юборади.
The Athletic нашри хабарига кўра, ҳужумчи оёқ сонидаги жароҳати туфайли АПЛ 1-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда майдонга тушмайди. Франциялик футболчининг қачон майдонга қайтиши ҳозирча маълум эмас.
"Манчестер Юнайтед" чемпионатнинг 2-тури доирасидаги "Брентфорд"га қарши баҳсгача Марсьяль жароҳатидан тузалишига умид қилмоқда. Бироқ Антони АПЛнинг 3-тури доирасида "Ливерпул"га қарши тўқнашувгача сафга қайтиши аниқ.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи "Атлетико"га қарши ўртоқлик учрашувида (0:1) жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар