Марсьяль 5 йил деганда Франция термаси таркибида гол урди

Mirjalol Normatov
5 сен 2021, 10:55
Франция термаси форварди Антони Марсьяль Украинага қарши ўйинда жамоасига 1 очко тақдим этадиган гол муаллифига айланди.

Бу унинг 2 февраль кунидан буён урган илк голи бўлди. Қайд этиш керак, сўнгги бора у АПЛ доирасида "Саутгемптон" (9:0) дарвозасига тўп киритганди.

Миллий термаси таркибида эса у охирги марта 2016 йилнинг 1 сентябрь кунида Италияга (3:1) қарши ўртоқлик ўйинида гол урганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal