

Хабарингиз бор, “Қироллик клуби” Эл Классикода “Барселона”дан қақшатқич (1:5) мағлубиятни қабул қилган эди. Бу учрашувда “Реал” ҳимоячиси Марсело ўнг оёғидан жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.
Клуб шифокорлари қўйган ташхисга кўра, бразилиялик футболчи камида икки ҳафта давомида жамоадошларига ёрдам бера олмайди. “Барселона” турнир жадвалида 21 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, “Реал” 14 очко жамғарган ҳолда 9-поғонадан жой олган.




