Марсело яна дисквалификация қилиниши мумкин
21 янв 2022 20:34
Янгиликлар
Марсело яна дисквалификация қилиниши мумкин
Испания кубоги 1/8 финалида "Эльче"га қарши ўйинда "Реал" ҳимоячиси қизил карточка олди. 102-дақиқада Марсело қарши ҳужумда Тете Морентени Андрей Лунин дарвозаси томон зарба беришига тўсқинлик қилмоқчи бўлиб, рақибнинг чап оёғини чалиб олди ва Тете майсазорга йиқилди.
Бош ҳакам Хорхе Фигероа Васкес буни охирги чора сифатида баҳолади ва бразилиялик футболчига қизил карточка кўрсатишга қарор қилди.
Аммо воқеа шу билан тугамади: AS нашри хабарига кўра, ҳакамга қарата айтилган сўзлари туфайли Марсело яна бир ўйинга қўшимча дисквалификация қилиниши мумкин. Газетанинг ёзишича, қизил карточка олгач, бразилиялик ҳимоячи ҳакамга қарата: "Сен жуда ёмонсан", деб айтган. Собиқ ҳакам Эдуардо Итурральде Гонсалеснинг фикрича, Марсело икки карра жазоланиши мумкин - қизил карточка ва ҳакамга айтилган сўзлар учун.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар