Марсело ПСЖга қарши учрашувга тайёр

4 мар 2018, 15:46
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Марсело жароҳатидан фориғ бўлди, дея хабар бермоқда Marca нашри.

Манбанинг хабар қилишича, бразилиялик футболчи умумий гуруҳда машғулот ўтказган. Сешанба куни "Реал" сафарда ЕЧЛ чорак финал босқичи жавоб учрашувида ПСЖга қарши баҳс олиб боради. Хабар қилинишича, ушбу баҳсда Марсело майдонга тушади. Эслатиб ўтамиз, ПСЖга қарши дастлабки учрашув "қироллик клуби" фойдасига 3:1 ҳисобида якунланган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: footballhd.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›