Марсело Гальярдо: "'Навбаҳор' ҳимояси зич эди, шу сабабли, уни ёриб ўтолмадик"
15 фев 2024 23:44
Янгиликлар
Марсело Гальярдо: "'Навбаҳор' ҳимояси зич эди, шу сабабли, уни ёриб ўтолмадик"
ОЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган "Навбаҳор" — "Ал Иттиҳод" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Марсело Гальярдо матбуот анжуманида иштирок этди.
"Биз яхши ўйин ўтказдик, аммо майдон юқори сифатда эмасди. Биз яхши ҳимояландик ва дарвозамиз ёнида хавф яратилишига йўл қўймадик. Бирдамликда ҳаракат қилдик. Жамоанинг ўйинидан хурсандман.
Рақиб ҳимояси зич эди, шу сабабли, уни ёриб ўтолмадик. Жидда шаҳридаги ўйин бошқача ўтади. Сўнгги вақтларда жароҳатлар туфайли бизга омад кулиб боқмади.
Биз 19 нафар футболчи билан ўйнаяпмиз, қолганларнинг ҳам тезроқ сафга қайтиши учун ҳаракат қиляпмиз.
Бугун Ромариньода ҳам бироз зўриқиш сезилди, аммо бу жароҳат эмас. Менимча, у жавоб ўйинига шай ҳолатда бўлади", — деди аргентиналик мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар