
Бу ерда бўлиб турганимдан жуда хурсандман. Бу мен учун илк бор терма жамоадан таклиф олганимдек туюлмоқда. Бразилия терма жамоаси ҳар қандай футболчи учун фаолиятидаги алоҳида катта саҳифа бўлиши табиий. Терма жамоадан таклиф олиш бу ўзгача ҳиссиётларни келтириб чиқаради. Бу ердаги барча футболчилар ўзаро дўстлик алоқаларига эгалар. Бразилия терма жамоасида ҳамма ўзини жуда яхши ҳис этади ва асосий таркибга кириш учун курашади. Барча имкониятларимни ишга солиб, мураббий ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Асосийси терма жамоа сафидан ўрин олиш.