​“Марсель” сўнгги 7 йил ичидаги энг ёмон натижасини қайд этди

17 янв 2019, 08:03
“Марсель” клуби Франция чемпионати 17-турининг қолдирилган ўйинида “Сент-Этьенн” клубига 1:2 ҳисобида ютқазди.

Бу орқали клуб ўзининг ғалабасиз ўйинлар сериясини 9 тага етказди. “Марсель” 9 та ўйининг 5 тасида мағлуб бўлди ва 4 тасида дуранг қайд этди.

Бу жамоанинг сўнгги 7 йил ичидаги энг ёмон натижасидир. “Марсель” 2012 йилнинг февралидан апрелигача бўлган даврда кетма-кет 12 та ўйинда юта олмаганди.

Франция чемпионатида клуб 19 турдан сўнг 9-ўринни банд этиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Gracenote Live

Сўнгги янгиликлар

Барча ›