“Марсель” сўнгги 7 йил ичидаги энг ёмон натижасини қайд этди
17 янв 2019 08:03
Янгиликлар
“Марсель” сўнгги 7 йил ичидаги энг ёмон натижасини қайд этди
“Марсель” клуби Франция чемпионати 17-турининг қолдирилган ўйинида “Сент-Этьенн” клубига 1:2 ҳисобида ютқазди.
Бу орқали клуб ўзининг ғалабасиз ўйинлар сериясини 9 тага етказди. “Марсель” 9 та ўйининг 5 тасида мағлуб бўлди ва 4 тасида дуранг қайд этди.
Бу жамоанинг сўнгги 7 йил ичидаги энг ёмон натижасидир. “Марсель” 2012 йилнинг февралидан апрелигача бўлган даврда кетма-кет 12 та ўйинда юта олмаганди.
Франция чемпионатида клуб 19 турдан сўнг 9-ўринни банд этиб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар