"Марсель" Малиновскийни ижарага олмоқчи

Sherzod Nurmatov
3 янв 2023
Клуб украиналикни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш ниятида.

Франциянинг "Марсель" клуби "Аталанта"нинг 29 ёшли ярим ҳимоячиси Руслан Малиновскийни январь ойидаги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини излашда давом этмоқда.

Италия клуби биринчи таклиф рад этилгач, иккинчи таклифни юборишга ҳозирлик кўрмоқда.

"Марсель" ҳозирча Малиновский шартномасини тўлиқ сотиб ололмайди, аммо улар украиналик футболчини кейинчалик сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олмоқчи.

Шунингдек, "Марсел"нинг Малиновский учун курашдаги рақиби "Тоттенхэм" эканлиги қайд этилган.

Руслан 2022/23 йилги мавсум бергамоликлар сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли пас узатди.

Маълумот учун, Украина терма жамоаси футболчисининг "Аталанта" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Tuttomercatoweb