"Марсель" "Интер" ярим ҳимоячисини нишонга олди

Alisher
5 мар 2021
Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видаль фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.

33 ёшли футболчининг хизматларига "Марсель" клуби қизиқиш билдирмоқда. Клубнинг янги бош мураббийи Хорхе Сампаолининг шахсан ўзи у билан шартнома имзоламоқчи.

Битим амалга оширилиши мумкин, сабаби Артуро ушбу мавсумда "нерадзуррилар"нинг асосий таркиб ўйинчиси ҳисобланмайди.

Видаль жорий мавсум А Серия доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Le10Sport