Марлен Чобанов "Пахтакор" футболчисига айланди
20 янв 2021 20:05
Янгиликлар
Марлен Чобанов "Пахтакор" футболчисига айланди
"Пахтакор" клуби тарбияланувчиси саналган ҳимоячи Марлен Чобанов "Шерлар" сафини тўлдирди.
20 ёшга тўлган ҳимоячи "Пахтакор" футбол мактаби тарбияланувчиси саналади. Кейинчалик Украина клубларида футбол билан шуғулланишни давом эттирган Марлен 2017 йилдан бошлаб Киевнинг "Оболонь" жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Ўтган йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб машғулотларда иштирок этган Чобанов билан икки йиллик келишувга эришилди. У "Пахтакор"га эркин агент сифатида келиб қўшилди.
"Пахтакор"га профессионал футболчи сифатида қайтган Марленга жамоамиздаги фаолияти омадли чиқишини тилаймиз", - деб ёзади "Пахтакор" матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар