Маркос Алонсо: "Лестер"га қарши баҳсда омадим келмади"

Aslanov Jasurbek
15 янв 2017
"Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсо "Лестер Сити"га қарши баҳс (3:0) ҳақида фикр билдирди.

Испаниялик бу ўйинда ўз ҳисобига 2 та гол ёзиб қўйди.

"Авваллари ҳужумда кўпроқ ўйнар эдим, аммо илк маротаба профессионал футболда дубль қайд этдим. Омадим келмадим, чунки яна гол уришим мумкин эди, аммо жамоага ёрдам берганимдан, 2 та гол урганимда мамнунман.

Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, мураббий биздан иккинчи бўлимда кўпроқ ҳаракат қилишни сўради ва жамоа танаффусдан сўнг ажойиб ўйин кўрсатди. Кучли рақибга қарши баҳсда яхши ўйин кўрсатиш муҳим, жамоа ҳеч кимдан қўрқмаслигини ва ҳар бир учрашувда курашга тайёрлигини кўрсатиб қўйди" - дейди Алонсо.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com