Марко ван Бастен: «Зеедорфнинг тайинлануви – катта таваккал»

Narzulla Saydullayev
16 янв 2014, 01:33
«Милан» собиқ ҳужумчиси Марко ван Бастен клуб раҳбариятининг Кларенс Зеедорфни бош мураббий этиб тайинлаш ҳақидаги қарорига ўз муносабатини билдирди.
«Милан»нинг танловида чуқур маъно бор. Бироқ бу катта таваккал. Зеедорф бу вазиятдан қандай чиқиб кетишини билмайди.

Менимча бу тўғри қарор – бироқ мен ҳеч нимани ҳал қилмайман.

Кларенс бемалол италян тилида гаплаша олади, у «Милан»да ажойиб футболчилик фаолиятини ўтказган. Булар ҳам муҳим жиҳатлардир», – дейди ван Бастен.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru