Марко Ройс жароҳат сабаб Германия машғулотини ўтказиб юборди

Tolibjon Qosimov
13 ноя 2018, 15:40
"Боруссия Д" ярим ҳимоячиси Марко Ройс Германия терма жамоасининг бугунги машғулотини ўтказиб юборди.

Бу ҳақда Германия футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди. Ройс оёғини шикастлаб олган.

Германиянинг бугунги машғулотида 20 нафар ўйинчи қатнашди. Маркодан ташқари Тони Кроос ҳам машғулотни ўтказиб юборди. Сабаби, "Реал" ярим ҳимоячиси терма ихтиёрига 16 ноябрь куни келади.


Германия терма жамоасига чақирилган 22 нафар ўйинчи

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/DFB_Team_EN