Марко Ройс “Боруссия Д” сафида 100-голини урди

Кеча Германия чемпионатининг 5-турида “Боруссия Д” “Нюрнберг” дарвозасига жавобсиз 7 та гол урди.

Марко Ройс эса учрашувда дублга эришди. Шу тариқа 29 ёшли футболчи клуб учун 100-голини уришга эришди ва жамоа тўпурарлари рейтингида 7-ўринга кўтарилиб олди.

“Боруссия” айни дамда 11 очко билан турнир жадвалининг 2-ўрнида бормоқда.


Манба: Opta