UZ

Сўнгги янгиликлар

09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  0 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  4 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  6 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  2 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  20 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  13 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  1 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  168 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  46

Марко Колакович: "Бакаевдан кўп яхши жиҳатларни ўргандик" Янгиликлар

Марко Колакович: "Бакаевдан кўп яхши жиҳатларни ўргандик"

"Сўғдиёна" клуби ҳимоячи Марко Колакович билан янги шартнома имзолади.

Клуб ушбу хабарни расман тасдиқлаганидан кейин Марконинг келишувни узайтиргани борасида фикрларига қулоқ тутдик. 

"Ҳа, клуб билан шартномам муддатини узайтирдим. Икки томоннинг ўзаро келишувига кўра, бу амалга ошди. Кеча клуб билан 2023 йилнинг декабрига қадар шартнома имзоладим. 

Албатта, бошқа клублардан ҳам таклифлар бўлди, лекин мен "Сўғдиёна"да уч мавсумни муваффақиятли ўтказдим. Шу сабабли яна жамоада қолиш таклифига розилик билдирдим. 

Улуғбек Бакаевнинг истеъфоси? Ўйлайманки, у "Сўғдиёна"ни юқори савияга кўтарди. Клубни янада ўсишига кўп хизмат қилди. Унинг қўл остида тўп тепган футболчилар ундан кўп яхши жиҳатларни ўрганди. Умуман олганда, Бакаев ҳақида кўп гапириш мумкин. 

Янги мавсумда ҳам катта мақсадларни қўйганмиз. 2022 йилда эриша олмаган натижаларимизга кейинги йилда эришмоқчимиз. Раҳбарият ишончини оқлашга ҳаракат қилмоқдамиз. Аниқ мақсадлар ҳақида мавсум бошланган вақтда яна гаплашамиз", – дея сўзини якунлади Марко Колакович.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика