Маркизио: "Погба кучайишни хоҳласа, Испанияга кетиши керак"

Alisher
19 мар 2020, 18:07
"Ювентус" собиқ ярим ҳимоячиси Клаудио Маркизио "Манчестер Юнайтед" футболчиси Поль Погбани фаолиятини Испанияда давом эттириши керак деб ҳисоблайди.

"Мен унга "Манчестер Юнайтед"га ўтаётганида хато қилаётганини айтганман. Агар у ростдан ҳам кучайишни хоҳласа, Испанияга йўл олиши керак.

Унинг "Ювентус"га қайтиши ёқимли ҳодиса бўлар эди. У "Ювентус"га кўп нарса бера олар эди, туринликларга марказда шундай ўйинчи керак. Охирги пайтларда клубда кучли ярим ҳимоячилар йўқ", - дейди Маркизио.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус"да узоқ йиллар ҳаракат қилган Маркизио ўтган йил футболчилик фаолиятини якунлаган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Tuttosport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›