UZ

Сўнгги янгиликлар

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Маркизио: "Аллегри хато ортидан хатога йўл қўймоқда" Янгиликлар

Маркизио: "Аллегри хато ортидан хатога йўл қўймоқда"

Италиялик футболчи собиқ жамоасининг ўйинидан норози.

"Ювентус" собиқ футболчиси Клаудио Маркизио Турин клубидаги вазиятга баҳо берди. "Бьянконери" Чемпионлар Лигасида 2 та ўйинда мағлуб бўлди ва А Серия турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.

"Муаммо "Ювентус"нинг ютқазаётганида эмас. Ҳар қандай жамоа мағлубиятга учрайди. Аммо "Ювентус" "Монца"га гол урмасдан мағлуб бўлди. Жамоа, мураббий ва клуб ўртасида келишмовчиликлар бор, буни изоҳлардан ҳам билиш мумкин. Кучли жамоа билан сиз ҳатто 10 нафар ўйинчи билан ҳам ўз ўйинингизни ташкиллаштира оласиз. "Ювентус" бунга қодир эмас.

Аллегрига келсак, умид қиламанки, томонлар ҳаммасини ҳал қилишади. Чемпионат икки босқичда ўтказилади ва мураббийни алмаштириш учун танаффусни кутиш шарт эмас. Бу жуда нозик ҳолат. Аллегри клубга пандемия пайтида қайтди, жуда кўп харажатлар бўлди. Лекин у хато ортидан хатога йўл қўймоқда. Жамоа йил бошидан ўсишга эришмади", – деди италиялик.

Олдинроқ "Ювентус" Аллегри келажаги ҳақида гапирган эди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика