UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Марказий" стадиондан: "Навбаҳор" мухлисларининг илтимоси ва журналистларнинг эътирози Янгиликлар

"Марказий" стадиондан: "Навбаҳор" мухлисларининг илтимоси ва журналистларнинг эътирози

Ўзбекистон ҳамда Гана терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви бошланиши оз фурсат қолди.

Мазкур ўйин атрофидаги тафсилотларни ёритиш учун "Championat.asia" ижодкорлари ҳам Наманганга ташриф буюришган. Вақтдан унумли фойдаланиш мақсадида ўйинга қадар "Марказий" стадион атрофида "Кўчадаги камера" лойиҳасининг навбатдаги сонини тасвирга олдик. Ушбу дастурни кузатганларнинг хабари бор, халқимизнинг футбол ҳақидаги фикрларини билиш мақсадида одамларга микрофон тутамиз. Бугун ҳам шундай бўлди. Эътиборли жиҳати, наманганлик жонкуяр ишқибозларнинг аксари терма жамоанинг расмий ўйинлари ҳам "Марказий" стадионда ўтказишилишини истаяпти. Улар ўйингоҳнинг тўлишига кафолат беришмоқда... 

Тушдан кейин ўйингоҳ атрофида йиғила бошлаган мухлислар аста-секин стадионга кириб келишяпти. Хуллас, ҳамманинг кайфияти юқори, Наманган халқи терма жамоанинг ўйинини байрамдек қаршиламоқда. Бироз аввал улар билан суҳбатлашганимизда мазкур аренада ўтказиладиган ўйинларга кириш учун чипта нархидан нолиганлар ҳам, тескари фикр билдирганлар ҳам бўлди. Шундай бўлишига қарамай, "Марказий" ўйингоҳни доимий равишда тўлдирадиган мухлисларга ташаккур! 



Стадиондаги муҳит ажойиб, ҳақиқий футбол атмосферасини ҳис қилиш мумкин. Лекин, учрашув атрофидаги воқеаларни ёритиш учун ўйинга ташриф буюрган бир қатор спорт журналистларининг аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. Шахсан ўзим "Навбаҳор" жамоаси уй ўйинларини ўтказадиган ўйингоҳга биринчи бор ташриф буюрдим ва ОАВ учун яратилган шароитлар мени ҳайрон қолдирди. Бутун бошли стадионда журналистлар учун мўлжалланган медиа-трибунанинг ўзи йўқ экан. Бизга мухлислар ўтирган сектордан жой қилиб беришди. Очиғи, олдимизда ўтирган мухлислар ўрнидан туриб олса, ўйинни матнли тарзда онлайн трансляция қилиш тугул, майдонни кўришнинг иложи йўқ. Стадион маъмурияти келаси ўйинларда ушбу ҳолатга эътибор қилишларини сўраб қолардик. Ҳар ҳолда профессионал клубларимиз ўз ўйинларини ўтказадиган ареналарда футбол тарғиботчилари бўлган журналистлар учун энг оддий шароитларнинг йўқлиги кишини хафа қилади.

Майли, амаллашга ҳаракат қиламиз. Мароқли томоша!

Муаллиф :
Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика